|
1933 йилада Тошкент Давлат цирк училишисини барпо этилишида
Карим Зарипов ташкилотчиси бўлиб, ўзи раҳбарлик қилди.
Кўриб турганингиздек кўплаб ўқувчилар тайёрланиб, уларни хозирда нафақат Ўзбекистон, балки бўтун дунё танийди.

1937 йилдан хозирги коллежнинг биноси – олдинги 250 кишига
мўлжалланган тунги мактаб бўлган.
1976 – 1978 йилларда бино Ўзбекистон хореография
училишисига тегишли бўлган.
1978 йилдан Ўзбекэстрада раҳбарлигида
вокал артистлари, ижрочилик ва бадиий сўз йўналишларини
тайёрлаш студиялари яратилган.
1978 йил Республика эстрада-цирк санъати студияси “СССР Халқ артисти” Хаким Зарипов, қизи
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” Холида Зарипова,
“Ўзбекистон Халқ
артисти” Обиджон Тошкенбоев, ва “Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган артист” Эркин Ташкентбоев ташкилотчилар бўлиб,
дунёга ёш санъатнинг янги номлари ва янги авлодларини элга
танитди.
1980 йилдан Эстрада санъати студияси мақомига эга бўлиб, эстрада рақс
бўлими очилди.
1980 йилдан Цирк бўлими очилди.
1986 йилдан Республика эстрада цирк студияси мақомига эга бўлди.
1996 йилда Тошкент эстрада цирк коллежида ўзбек циркининг
усталари ва шу санъатининг катта авлодлари юқори
анъаналарни ўргатган ҳолда ўқитувчилик
қилиб келишмоқда.
1996 дан РЭЦСС эстрада цирк коллежига айланди.
1999 йилдан 3 йиллик ўқув
масканига айланди.
2011 йилдан Республика эстрада цирк коллежи мақомига эга бўлиб, хозирги кунга қадар
500 дан ортиқ ўқувчилар
ўқиб келмоқда
ва 200дан ортиқ ўқитувчилар
ишлаб келмоқда.
 |